Қозоғистондаги Шимбулак тоғ чанғиси курорти МДҲ мамлакатлари орасидаги энг оммавийси деб топилди. Айнан шу ерда аксарият россиялик сайёҳлар янги йил таътилини ўтказишни истайди. Шунингдек, бу ер қимматлилиги билан ҳам етакчи саналади, деб КТК каналига таяниб, Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Бу ерда бир кунлик дам олиш 95 АҚШ долларига тушади. Шунда ҳам бу пул унча қиммат бўлмаган меҳмонхонадан жой олиш, кечки овқат ва тоққа кўтарилиш мосламасига ишлатишгагина етади.
Канал берган маълумотларга қараганда, Шимбулак маскани тоғ чанғиси мажмуаси бўйича Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Грузиядаги худди шундай масканлардан оммавийлик бўйича ўзиб кетган.
Изоҳ (0)