2 октябрь, жума куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон—Япония муносабатларининг амалий масалалари, жумладан, бўлажак қўшма тадбирларнинг ўтказилиш муддатлари ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)