Россиянинг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси марказий муфтиёти раҳбари, муфтий Абдул-Қуддус Ашариннинг таклифи билан ўзбекистонлик имом-хатиблардан тўрт нафари 1 октябрь куни Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
Россияга йўл олган имом-хатиблар таркибидан Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов, «Носирхон» жоме масжиди имом-хатиби Жасур Раупов, «Дўстжонбой ота» жоме масжиди имом-хатиби Баҳром Атаджонов ва Тошкент вилояти «Оқ масжид» жоме масжиди имом-хатиби Иброҳим Иномов ўрин олган.
«Имом-хатибларимиз Екатеринбург шаҳрига етиб бориб, жойларда ўзларининг диний-маърифий тадбирларини бошлади», — дейилади идора хабарида.
Изоҳ (0)