ЖАРдаги қотилликлар сони бир кунда 49 тага етди. Бу ҳақда ҳукумат ҳисоботига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Охирги йилда мамлакатда қотилликлар миқдори 4,6 фоизга ўсган. 2014 йил мартидан бошлаб, бир йил ичида 17805 нафар киши ўлдирилган.
Бундан ташқари, давлатда машина ўғирлаш ва талон-тарожлар ҳам кўпайган. Экспертларнинг хулосасига кўра, бу рақамлар ҳукуматнинг жиноятчиликка қарши олиб бораётган кураш режаси барбод бўлаётганини кўрсатади.
Изоҳ (0)