Бразилияда Chevrolet Cobalt’нинг янгиланган версиясининг яширинча олинган фотосуратлари ошкор этилди. У 1—2 ой ичида Ўзбекистонда ва тарихий ватани Жанубий Америкада тақдим этилиши керак, деб хабар беради «12news.uz».
Ушбу седан автомобиллари Бразилияда 2011 йилдан, Ўзбекистонда эса 2012 йилдан буён ишлаб чиқарилмоқда.
Олд томондан Cobalt янги Cruze’га ўхшаш бўлади. Орқа қисмида эса юкхона қопқоғига туташиб кетувчи янги горизонтал шаклдаги чироқлар пайдо бўлади. Автомобиль салонига эса сенсор экранли мультимедиа тизими ва бошқа безаклар ўрнатилиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда ушбу автомобилнинг янгиланиши бироз кечиктирилиб амалга оширилса-да, маҳаллий машиналардаги 1,5 лик (106 от кучи) моторнинг алмаштирилиши ҳозирча кутилмаяпти.
Изоҳ (0)