Қрим прокурори Наталья Поклонская Қримда тез ёрдам ходимлари қотилини бир умрлик қамоқ жазоси кутаётганини айтди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Бу катта таъсирли жиноят. Жиноятчини энг қаттиқ ва шафқатсиз жазо кутмоқда. Бу бир умрлик қамоқ жазосигача бўлиши мумкин», — деди Поклонская.
Нашр эслатишича, 26 сентябрь куни Симферополда номаълум шахс тез ёрдам станцияси биносига кириб, ов милтиғидан тиббиёт ходимларини ўққа тутди. Натижада икки киши ҳалок бўлди, яна икки нафар ходим яраланди, улардан бири оғир аҳволда.
Кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қотилликда гумон қилинаётган кишининг шахсини аниқлади. У 1960 йилда туғилган Бекир Небиев бўлиб чиқди. Айни пайтда гумонланувчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)