Етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг вазни атиги 45 килограммни ташкил этмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Ҳозирда пойгачи Швейцариядаги уйида даво муолажаларини ўтамоқда. 2013 йилнинг 29 декабрь куни Альп тоғларида чанғидан йиқилиши натижасида унинг бош мияси жиддий шикастланган эди.
Шумахер ҳамон гапира ва юра олмаяпти, ярим беҳуш аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, унинг менежери Сабина Кем пойгачининг аҳволи яхшиланаётганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)