Чемпионлар Лигасида «Реал» билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг «Шахтёр»нинг қайси ўйинчиси Криштиану Роналдудан футболка олишга муваффақ бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Шахтёр»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Дентиньога Криштиану «кончилар» дарвозасига голлар киритган футболка насиб этди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлардан бирида Роналду билан тушган суратини жойлаштириб, маълум қилди.
Энг қизиғи, жамоаси 0:4 ҳисобида ютқазган мазкур ўйинда Дентиньо бирор дақиқа ҳам тўп сурмаган ва захирада ўтирган.
Изоҳ (0)