Сиёсатчи Алексис Ципрас Греция бош вазири лавозими қасамёдини қабул қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Маросим Афинадаги президент саройида, мамлакат президенти Прокопис Павлопулос иштирокида бўлиб ўтди.
Аввалроқ Ципрас бошчилигидаги SIRIZA партияси муддатдан олдинги парламент сайловларида 35 фоиз овоз олган эди. SIRIZA ва «Мустақил греклар»ни ўз ичига олувчи иттифоқ парламентдаги 300 та ўриндан 155 тасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)