Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳукуматга БРИКС мамлакатлари фуқароларига Россияга визасиз кириш имконини бериш масаласини кўриб чиқишни топширди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Бразилия, Хитой, Ҳиндистон ва ЖАР фуқаролари РФ ҳудудига қисқа муддатга сайёҳлик ёки транзит сафарини амалга оширган тақдирда, виза олишига ҳожат бўлмайди.
Ҳукумат давлат раҳбарининг топшириғини 2015 йилнинг 30 октябрига қадар кўриб чиқиши зарур.
Изоҳ (0)