21 сентябрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасидаги илк Осиё чемпионати бошланди. Қитъа чемпионатида Осиёнинг саккизта давлати терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам ушбу тарихий қитъа чемпионатида иштирок этмоқда, деб хабар беради «Оламспорт».
Ўзбекистон футзалчилари «А» гуруҳидан жой олган бўлиб, Аваз Мақсумов шогирдлари Эрон, Малайзия ва Гонконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон вакиллари мезбон Малайзия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 4:9 ҳисобида имкониятни бой берди.
22 сентябрь куни Эрон, 23 сентябрь куни Гонконг терма жамоасига қарши ўйинлар белгиланган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ярим финалга йўл олади. Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари 26 сентябрь куни маълум бўлади.
Изоҳ (0)