Рим папаси Франциск 20 сентябрь, якшанба куни Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро билан унинг Гаванадаги уйида учрашди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Аввалроқ папа Франциск Гавана марказий майдонида ўтказган ибодат маросимига ўн минглаб кубаликнинг келганлиги маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Гаванага 19 сентябрь куни ташриф буюрган эди. Уни Куба раҳбари Рауль Кастро пойтахтда жойлашган Хосе Марти номидаги халқаро аэропортда кутиб олган эди.
Изоҳ (0)