Суд Тбилиси собиқ мэри Гиги Угулавани беш миллион лари (2 миллион доллар атрофида) миқдоридаги давлат маблағларини қонунга хилоф равишда сарфлаганлиги учун тўрт йилу олти ойга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, собиқ мэр тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилган бўлиб, амнистияни ҳисобга олиб, у тўрт йилу олти ойлик қамоқ муддатини ўтайди.
Угулава, шунингдек, озодликка чиққандан кейинги олти ой давомида давлат лавозимларини эгаллай олмайди.
Суд Угулаванинг иши билан бирга кўриб чиқилаётган собиқ мудофаа вазири Давид Кезерашвилини оқлади.
Изоҳ (0)