Хитой Халқ Республикаси 14 сентябрь куни сайёра юзасидаги объектларни юқори аниқликда фарқлаш ва суратларини узатиш имкониятига эга, Ерни зондлаштирувчи «Гаофэнь-9» сунъий йўлдошини учирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Сунъий йўлдош Хитойнинг шимоли-ғарбий вилояти Ганьсудаги Цзюцюань космодромидан маҳаллий вақт бўйича 12:42 да Long March-2D ракета ташувчиси ёрдамида учирилди.
«Гаофэнь-9» сунъий йўлдошидан шаҳарларни режалаштириш, йўлларни лойиҳалаштириш, ер ресурсларини ўрганиш ва табиий офатларда ёрдам кўрсатишда фойдаланилади. У Ер юзасидаги объектларни бир метрдан камроқ аниқликда фарқлаш имконига эга.
Изоҳ (0)