Twitter фойдаланувчиларидан бири «Ravon» бренди остида ишлаб чиқарилаётган Gentra автомобилининг янги суратларини ўз саҳифасига жойлади.
Фойдаланувчи автомобилни Қамчиқ довонида суратга олганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Ravon» бренди остидаги Gentra машинасининг илк суратлари 2015 йил июль ойида пайдо бўлган эди.
Интернет фойдаланувчилари GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналарни Daewoo эмас, «Ravon» бренди остида ишлаб чиқаришини тахмин қилган эди.
Изоҳ (0)