Ҳиндистон шарқидаги Патна шаҳри яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 14 киши жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, керагидан ортиқ йўловчилар билан тўлган жип Кхагария ҳудудида бошқарувни йўқотган. Орқадан келаётган машинанинг зарбаси натижасида у бир неча марта ағдарилиб кетиб, чуқур зовурга қулаб тушган.
Уч нафар йўловчи ҳодиса жойида ҳалок бўлди. Шифохонага етказилган 14 нафар ярадордан тўрт нафари оғир аҳволда.
Изоҳ (0)