2010 йилда чиқарилган ҳал қилув қарорини бажармаганлиги учун Америка суди Россиядан 43,7 миллион доллар миқдоридаги жаримани ундириш имконини берувчи қарор чиқарди. Бу ҳақда Interfax хабар беради.
Федераль суд қарори ҳозирда Бруклинда фаолият юритаётган «Хабад Любавич» жамоасидан бўлган хасидларга яҳудийлар диний матнлари коллекциясини Россиядан қайтариш талабини ўз ичига олган эди.
Сўз 12 минг китоб ва 25 минг ҳужжатни ўз ичига олувчи Йозеф Шнеерсоннинг кутубхонаси ҳақида бормоқда. Коллекциянинг бир қисми 1918 йилда большевиклар томонидан давлат мулкига айлантирилган эди. 2010 йилда Вашингтон федераль суди судьяси Ройс Ламберт хасидларнинг яҳудийлар қадимий қўлёзмаларига нисбатан талабларининг қонуний эканлигини исботлаганлиги ҳақида қарор чиқарган эди. Бунга жавобан РФ ТИВ бундай қарорни ноқонуний, деб ҳисоблашини маълум қилган.
2013 йилнинг 17 январида федераль суд Россиядан қарор бажарилмаган ҳар бир кун учун 50 минг доллар жарима ундириш ҳақида қарор чиқарди.
Изоҳ (0)