2015 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш борасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси, вазирлик ва идоралар, шунингдек мамлакатнинг илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида ушбу соҳада Ўзбекистон Республикаси шартномавий-ҳуқуқий базасининг ҳозирги ҳолати ва уни келгусида такомиллаштириш истиқболлари таҳлил қилинди. Мулоқот чоғида стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларининг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамиятига асосий эътибор қаратилди.
Учрашув якунида мазкур соҳадаги халқаро шартномаларни бажаришда «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шу каби учрашувлар «Ўзбекистон Республикаси халқаро шарномалари тўғрисида»ги Қонунининг халқаро шартномалар бажарилиши устидан кузатув олиб бориш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ваколатига оид қисми ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Изоҳ (0)