Биринчи сентябрь арафасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини қўлга киритган хонанда Зиёда чет эл қўшиқларини ўзлаштириб олиб, плагиат билан шуғуллангани юзасидан афсус билдирди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
«Бундан буён ўғирланган қўшиқларни куйламасликка ҳаракат қиламан», — деди у «Даракчи» газетасига берган интервьюсида.
Шунингдек, Зиёда дид билан кийинмаслиги ҳақида айтиладиган танқидларни ҳам эътироф этди. У либосларидаги баъзи деталлар унинг эътиборидан четда қолган бўлса, мухлисларидан узр сўрашини айтиб қолди.
Изоҳ (0)