Буюк Британия қироличаси Елизавета II 5 сентябрь, шанба куни шотланд халқ фестивали — Хайленд ўйинларига ташриф буюрди. «ТАСС» хабарига кўра, 1848 йилдан бери мазкур тадбирда Британиянинг барча монархлари анъанавий тарзда меҳмон бўлади.
Турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филип, шунингдек, ўғли, валиаҳд шаҳзода Чарльз ҳамроҳлиги Хайленд ўйинларига ташриф буюрган қиролича, найза улоқтириш ва арқон тортиш бўйича мусобақаларнинг иштирокчиларини олқишлаш мақсадида, минглаб томошабинлар сафига қўшилди.
Британия монархлари орасида биринчи бўлиб бундан 167 йил аввал қиролича Виктория Хайленд ўйинларида меҳмон бўлган.
Изоҳ (0)