2015 йилнинг 24—28 август кунлари Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон—Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида Ўзбекистон—Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид якуний ҳужжатлар тайёрлаш ишлари давом эттирилди.
Музокаралар дўстона қўшничилик ва ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда ўтди.
Изоҳ (0)