Россиянинг Анапа шаҳрида 13—20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари, Латвия, Литва ва Эстония киноижодкорларининг «Киношок» фестивали жюрилари таркиби эълон қилинди. Унинг аъзолари орасида ўзбекистонлик таниқли актёр ва режиссёр Рустам Сагдуллаев ҳам бор. Бу ҳақда «UzDaily.uz» хабар бермоқда.
ХXIV фестиваль дастуридан тўлиқ ва қисқа метражли фильмлар, болалар ва анимацион кино, телефильмлар ва киноалманахлар танловлари ўрин олган. Фестивальнинг бош соврини —«Олтин новда» энг яхши тўлиқ метражли фильм учун топширилади.
Изоҳ (0)