Қўрқинчли фильмлар жанри устаси Уэс Крейвен 77 ёшида Лос-Анжелесда вафот этди. Hollywood Reporter’нинг хабар беришича, у мия саратонидан азият чекаётган эди.
Крейвен 1939 йил 2 август куни Огайо штатида туғилган. Кинода 1971 йили «Биргаликда» фильми билан дебют қилган, мазкур фильм устида у режиссёр Шон Каннингэм билан бирга ишлаган.
Режиссёр ўз фаолияти давомида 30 га яқин фильм, хусусан, «Қичқириқ» ва «Қайрағочлар кўчасидаги даҳшат» картиналарини суратга олган.
Изоҳ (0)