Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведевнинг Сочида биргаликда ўтказган машғулоти интернетда фаол муҳокамаларга сабаб бўлди. «Sports.ru»нинг қайд этилишича, блогерлар мамлакат етакчиларининг машғулот вақтида кийган либослари нархини ҳисоблаб чиққан.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Хусусан, Дмитрий Медведев машғулотларда қиймати 140 долларга тенг Nike Air Max кроссовкаларида шуғулланган. Путиннинг оёғида эса Россиянинг Forward бренди томонидан тайёрланган 2,7 минг рубллик (2 сентябрдаги курс бўйича тахминан 40 доллар) спорт пойабзали бўлган.

Спорт иштони масаласида эса Путин хорижий компанияга ишонч билдирган — машғулотлар вақтида у Loro Piana’нинг ипак ва кашмири аралашувидан ташкил топган, нархи 95 минг рубль (тахминан 1,4 минг доллар) бўлган шим кийган. Мазкур спорт иштони устидаги курткаси билан бирга 215 минг рубль (тахминан 3,2 минг доллар) туради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)