Россиянинг «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги сардори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг Twitter’даги саҳифасига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон термасининг аввалги сардори Сервер Жепаров ҳисобланарди. Одил Аҳмедов эса иккинчи сардор эди.
Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида 3 сентябрь куни Яманни қабул қилади, 8 сентябрда эса Филиппин майдонига сафар уюштиради.
Изоҳ (0)