Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Миссури штатида 15 яшар қизни ўлдиришда айбланган 50 ёшли Родерик Нанлига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди: жиноятчининг томирига заҳарли инъекция юборилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: ktrs.com

Фото: ktrs.com

Нанли ўз жазосини салкам 25 йил кутди, унга бу ҳукм 1991 йили чиқарилган эди. У билан бирга айбланган шериги Майкл Тэйлор 2014 йили қатл этилган.

15 ёшли Энн Харрисон 1989 йили, уйидан 20 метр нарида мактаб автобусини кутаётганда Нанли ва Тэйлор томонидан ўғирланган машинада олиб кетилган, зўрланган ва ўлдирилган эди.

Шу йил бошидан бери Миссурида 6 нафар жиноятчига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси амалга оширилди. Штат губернатори Жей Никсон Нанлини афв этиш тўғрисидаги илтимосни рад этди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди