• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президенти «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида Қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди

    Кўп йиллик анъанага мувофиқ, 31 август тонгида «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш маросими ўтказилди. Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

     

    «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан 2000 йили Тошкентнинг Бўзсув канали соҳилида барпо этилган бўлиб, мажмуа таркибида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ва шу номдаги жамғарма ташкил қилинди. 2001 йилдан буён 31 августни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланди.

    Давлат раҳбари уламолар, жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда тарихий хотира, мамлакатимизда эришилган улкан ютуқлар, эл-юртимиз ҳаёти, одамларимиз турмуш тарзи, онгу тафаккурида рўй берган ўзгаришлар, жаҳонда ва яқин атрофимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазият тўғрисида фикр юритди. Бугунги нотинч замон доимо огоҳ, ҳушёр ва сезгир бўлишни талаб қилишини алоҳида таъкидлади.

    – Биз ҳаётдан доимо яхшилик кутиб, бошқаларга ҳам яхшилик тилаб яшайдиган халқмиз, – деди Ислом Каримов. – Шунинг учун ҳам эртанги кунимизнинг бугунгидан кўра ёруғ, тинч ва фаровон бўлишини орзу қиламиз, шу йўлда ўзимизни аямасдан, бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

    «Барқарор тараққиёт йўлидан изчил қадамлар билан бораётган Ўзбекистонимизнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари барчамизга ҳақли равишда ғурур ва ифтихор бағишлайди. Биз қўлга киритган улкан натижаларни жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олмоқда. Аммо ана шундай юксак марраларга осонлик билан эришганимиз йўқ. Бу йўлда қандай оғир синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, туну кун тинмай фидокорона меҳнат қилишга тўғри келганини халқимиз яхши билади ва муносиб қадрлайди.

    Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди.

    Бундай ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини, уларнинг фожиали оқибатларини чуқур тушуниб, англаб олиш, кенг жамоатчилигимизга, айниқса, ёшларга етказиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Диний қадриятларнинг, эзгулик ва инсониятнинг душмани бўлган ёт ғояларнинг асл моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд бўлиб, шукрона келтириб яшаётган олижаноб халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини ҳар қандай бало-қазолардан асраш – энг асосий вазифаларимиздан бўлиши керак», − деди Ўзбекистон Президенти.

    Бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги тузилмалари, имом-хатибларнинг ҳаёт билан ҳамқадам бўлиб иш олиб боришлари, ўз фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишлари тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон бугунги кунда дунёда нима бўлаётганидан хабардор бўлиб, хавф-хатарлардан огоҳ бўлиб, уларнинг олдини олиш, бартараф этиш учун, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида курашиб яшаши зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

    Тинчлик – улуғ неъмат. Мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикдан хотиржамликка берилиш, огоҳлик ва сезгирликни йўқотишга мутлақо ҳаққимиз йўқ, деди Ислом Каримов. Бу йўлда барчамиз, бутун халқимиз янада жипс бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз зарур. Зеро, тинчлик учун курашиш керак, уни ҳеч ким яратиб бермайди.

    Мустақиллигимизнинг 24 йиллик айёми нишонланаётган қутлуғ кунда кўпни кўрган, меҳнаткаш, бағрикенг, олижаноб халқимизга тинчлик-омонлик тилайман, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин, деди пировардида давлат раҳбари.

    Ислом Каримов Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

    Давлат раҳбари Мустақиллик майдонини янада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш зарурлигини, бунинг учун иқлимимизга мос дарахтлар, гулларни янада кўпроқ экишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

    Президент Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабини ҳам бориб кўрди. Миллий меъморлик ва замонавий архитектура намуналарини уйғунлаштирган ҳолда барпо этилган бу иншоотнинг халқаро мусобақалар ўтказиладиган залида, умуман мазкур мактабда спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Уларни янада такомиллаштириш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди.

    * * *

    Шу куни Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик номидан ҳам гулчамбарлар қўйилди.

    31.08.2015, 15:40   Изоҳ (0)   16767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди

    30.08.2015, 19:55

    Ўзбекистонда айрим фаолият турлари учун лицензия олиш ва муддатини узайтириш тартиби ўзгарди

    30.08.2015, 19:36

    Намангандаги болалар оромгоҳларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди

    30.08.2015, 09:43

    Наманганда бировларнинг машинасини сотиш билан шуғулланган фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди

    30.08.2015, 09:32

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Ҳаво алоқалари бош агентлиги дам олиш кунисиз ишлайдиган бўлди

    29.08.2015, 23:02

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    29.08.2015, 22:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларни ташкил этди

    Ўзбекистон | 9 июн, 14:03

    AirPods қулоқчинлари энди одам қачон ухлаганини аниқлаб, мусиқани тўхтата олади

    Лайфстайл | 9 июн, 13:42

    Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари тез суратда кўпаймоқда

    Дунё | 9 июн, 13:22

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди  

    Ўзбекистон | 9 июн, 13:15

    Bugatti 240 минг долларлик Calandre номли стол соати ишлаб чиқарди

    Лайфстайл | 9 июн, 13:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.