АҚШнинг Аризона штатида истиқомат қилувчи аёл супермаркет аравачасида икки ойлик ўғлини ёддан чиқариб, қолдириб кетди. The Daily Mail хабарига кўра, тўрт фарзанднинг онаси ҳисобланган 27 ёшли Чериш Петерсон, жиянининг туғилган кунига конфет сотиб олиш мақсадида, уч боласи билан дўконга борган.
Аравача ичидаги чақалоқни полиция ходими топган.
Петерсон уйга етиб борганидан сўнг, ўғлини супермаркетда эсдан чиқариб қолдирганини билган. Аёлнинг таъкидлашича, у 40 дақиқа ичида ўғлининг олдига етиб борган. Полициячилар чақалоқни унга қайтарган, айни вақтда, она томондан болага хавф туғдирилгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза берилган.
Ҳодиса ҳақида маҳаллий ОАВда хабарлар берилганидан сўнг, интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Петерсонни болаларга яхши қарай олмаганликда айблаб, воқеа юз берган вақтда у ё маст, ёки гиёҳванд модда таъсири остида бўлган, деб тахмин қилган. Танқидга жавобан, аёл CBS5 телеканалига берган интервьюсида, ўз фарзандларини жуда ҳам севишини, юз берган ҳодиса эса тасодиф эканлигини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)