Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (УЕФА) раиси Мишель Платини Монакода бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қримдаги маҳаллий чемпионат ўйинларига ташриф буюриши эҳтимолдан холи эмаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Биз яриморолда маҳаллий лига ташкил этилганидан мамнунмиз. УЕФА учун минтақадаги футбол ривожи муҳим аҳамиятга эга», — дея таъкидлаган Платини.
Бундан бир йил аввал Қримнинг уч клуби Россия чемпионатининг иккинчи лигаси таркибига қабул қилинган, аммо декабрда уларнинг мусобақадаги иштироки УЕФА талабига кўра тўхтатилган эди. Кейинчалик уюшма кўмагида Қрим чемпионати ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Саккиз жамоа иштирок этаётган ушбу биринчиликнинг дастлабки ўйинлари 22-23 август кунлари бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)