АҚШнинг «Оклахома» баскетбол клуби аъзоси ҳисобланувчи бўйи 211 сантиметрни ташкил қилувчи Энес Кантер бир неча дақиқа ўзини «митти» ҳис қилди, деб ёзади «Sports.ru».
Туркиялик баскетболчи Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг узун бўйли одам сифатида киритилган ватандоши Султан Кёсен (251 сантиметр) билан учрашди.
Кёсен икки йил олдин Виржинияда махсус даволаниш курсидан ўтгачгина ўсишдан тўхтаган. Узун бўйи унга ўз ишида — баланд дарахтлардан ҳосилни теришда ёрдам беради, бироқ ҳаётда кўп қийинчиликларни келтириб чиқаради — унга кўпчилик машиналар торлик қилади, кийимларини эса фақат буюртма асосида тиктиради.
Изоҳ (0)