Тошкент шаҳрида ўн тўққизта умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб-интернати капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
—Пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларида қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда,—дейди Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси сектор мудири Эргаш Магдиев. — Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасида мактаблар бутунлай янги қиёфа касб этмоқда. Улар Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши ўғил-қизлар учун муносиб туҳфа бўлди.
Изоҳ (0)