Ливия қирғоқлари яқинида Африка мамлакатларидан келган муҳожирларни олиб кетаётган кема ҳалокатга учраши оқибатида 200 нафаргача одам ҳаётдан кўз юмган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «TASS».
Буюк Британия оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Ливия қирғоқларида бир эмас, балки икки кема ҳалокати юзлаб одамларнинг умрига зомин бўлгани эҳтимоли бор. Биринчи кема бортида 50 га яқин, ҳаддан ташқари тўлган иккинчи кемада эса 400 га яқин муҳожир бўлган. Ливия соҳилни қўриқлаш хизмати 201 кишини қутқаришга муваффақ бўлган, бироқ кема чўкаётганда кўпчилик юкхонада қолиб кетган.
Камида 100 та жасад Зуара шаҳридаги шифохонага олиб борилган. Ҳалок бўлганлар орасида Сурия, Бангладеш ҳамда қатор Африка давлатлари фуқаролари бўлган. Расмий манбаларга кўра, қайиқлардаги 147 киши Триполи ғарбида жойлашган Сабрата шаҳридаги ноқонуний муҳожирлар учун қурилган лагерларга жойлаштирилган.
Изоҳ (0)