Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб ёзади ЎзА.
Ҳужжатда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвонлари, «Меҳнат шуҳрати» ордени, II даражали «Шон-шараф» ордени, «Дўстлик» ордени, «Мардлик» ордени, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» медали, «Шуҳрат» медали билан тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган.
Фармонда таъкидланишича, уларга фахрий унвонлар ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун берилди.
Изоҳ (0)