Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида УЕФА талқини бўйича Европанинг 2014/15 йилги мавсумидаги энг яхши ўйинчи номи эълон қилинади. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.

Фото: karpatalja.ma

Фото: karpatalja.ma

Мазкур номга уч футболчи — аргентиналик Лионель Месси («Барселона»), португалиялик Криштиану Роналду («Реал Мадрид») ва уругвайлик Луис Суарес («Барселона») даъвогарлик қилмоқда.

Энг яхши ўйинчи номини аниқлайдиган ҳайъат аъзолари УЕФА таркибидаги барча 54 мамлакатдан таклиф этилган журналистлардан иборат.

Ҳайъатнинг ҳар бир аъзоси беш нафардан ўз номзодини илгари сурган, саралаб олинган 35 футболчидан 10 нафари иккинчи босқичга ўтган. Улар орасидан охирги уч нафари финал босқичига йўл олган.

Маълумот учун, ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 27 август, пайшанба куни Монакода бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)