Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда кўпинча кўпчиликнинг ўлими билан туговчи, ўқотар қуроллар қўллаш билан боғлиқ ҳодисалар терактлардан-да хавфлироқ бўлиб бормоқда. Бу ҳақда Виржиния штатида икки журналистнинг ўлдириб кетилишини изоҳлаётиб, мамлакат президенти Барак Обама айтиб ўтди, деб ёзади «Koрреспондент.net».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Унинг таъкидлашича, АҚШда ўқ отиш билан боғлиқ ҳодисалар чоғида терактлардагидан кўра анча кўп киши ҳалок бўлади.

Эслатиб ўтамиз, WDBJ7 телеканалининг 24 ёшли журналисти Элисон Паркер ва 27 яшар оператор Адам Уорд 26 август, чоршанба куни тўғридан-тўғри эфир чоғида отиб ташланган, интервью бераётган маҳаллий амалдор аёл эса яраланганди.

Қотил марҳумларнинг ҳамкасби, мазкур телеканал ходими Вестер Фланиган бўлиб чиқди. Кейинроқ у ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди