Дунёдаги энг қадимий ёғоч ҳайкал – Урал Шигир санамининг яна 1,5 минг йилга қадимийроқ эканлиги аниқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Россия ва германиялик олимларнинг биргаликдаги тадқиқотлари натижасига кўра, Шигир санамининг ёши 11 минг йилни ташкил этди. Шу тариқа, унинг ёши Миср пирамидаларидан икки баравар каттароқдир. Шунингдек, унинг тилоғочдан ишланганлиги аниқланди», — дейди Свердловск вилояти ўлкашунослик музейи директори Наталья Ветрова.
Олимларнинг таъкидлашича, бу каби ҳайкалтарошлик асарларини қадимда Яқин Шарқ фермерлари ҳам яратган.
Баландлиги беш метрни ташкил этган, улкан Шигир санами 1890 йилнинг 24 январида Россиянинг Невьянск шаҳридан топилган эди.
Изоҳ (0)