Бутун дунёдан 50 дан ортиқ ижтимоий фаол соҳибжамол Беларусга «Дунё гўзали» танловида қатнашиш учун етиб келди, деб хабар беради «Newskaz.ru».
26 август, чоршанба куни улар Минскдаги «Беларусь» меҳмонхонасига жойлашди. Кун давомида улар бир-бири билан танишиб, норасмий вазиятда ўзларининг мамлакатлари ҳақида сўзлаб берди.
Етти кун давомида улар турли тадбирларда ўзларининг қобилиятларини намойиш этади, Марказий ботаника боғида бўлиб ўтадиган миллий либослар намойишида қатнашади.
«Дунё гўзали» халқаро танлови Минскда биринчи марта бўлиб ўтмоқда. Унга Болгария, Бразилия, Буюк Британия, Венесуэла, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Мальта, Мексика, Россия, Украина ва бошқа давлатлардан иштирокчилар етиб келди.
Изоҳ (0)