Багаж текшируви давомида граната топилганлиги туфайли Сан-Франциско халқаро аэропортининг иккинчи терминали вақтинча ёпилди. Кейинроқ унинг ўйинчоқ эканлиги аниқланди, деб хабар беради «ТАСС».
Рейсга чиқишни кутиб турган йўловчилар терминалдан эвакуация қилинди.
Ҳукумат аэропортнинг иккинчи терминалини ёпиб қўйди. Зудлик билан чақирилган мутахассислар гранатанинг ўйинчоқ эканлигини аниқлагач, терминал фаолияти тикланди.
Изоҳ (0)