Япониянинг Сагамихара шаҳрида (Хонсю ороли, Канагава префектураси) жойлашган АҚШ ҳарбий базасида портлашлар рўй берди. Бу ҳақда Fox News маълумотларига асосланиб, «Корреспондент. нет» хабар берди.
Исроилнинг Channel 1 телеканали журналисти Амичай Штайн 23 август, якшанба куни ҳодиса жойидан олинган сурат ва видеолавҳаларни Twitter’га жойлаган. Портлаш сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот берилмади. Маълум бўлишича, ҳарбий базада ёқилғи ва қурол-аслаҳа омборлари мавжуд. Ҳодиса жойида ўндан ортиқ ўт ўчирувчилар гуруҳи ишламоқда.
Изоҳ (0)