Англиянинг Ғарбий Сассекс графлигидаги Шорхем шаҳрида бўлиб ўтган авиашоу вақтида Hawker Hunter ҳарбий бомбардимончи самолёти шосседа ҳаракатланаётган автомобиллар устига қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
Сассекс полицияси бошлиғи ёрдамчиси Стив Баррининг сўзларига кўра, қурбонлар сони 11 киши бўлишининг эҳтимоли жуда юқори, бироқ ушбу маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
Қутқарувчилар ҳодиса жойида қидирув ишларини давом эттирмоқда. Мутахассислар авария жойида жасадлар шахсини аниқлаш жараёнини бошлаб юборган, шундан кейин қурбонлар сони эълон қилинган.