Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўтмишнинг афсонавий баскетболчиси Майкл Жордан суд қарорига мувофиқ 8,9 миллион доллар товон пули олади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

2009 йили АҚШдаги супермаркет тармоқларидан бири Sports Illustrated журналида Майкл Жорданнинг исмидан фойдаланган ҳолда эълон жойлаштирган эди. Компания адвокатлари бу ҳаракатни 126,9 минг долларга баҳолади, Жордан эса ҳуқуқшунослар ва тегишли иқтисодий мутахассислар билан маслаҳатлашганидан сўнг, 10 миллион доллар товон пули талаб қилди.

Оқибатда икки карра Олимпия ва олти карра NBA чемпиони ҳисобланган Майкл Жордан, суд қарорига мувофиқ, реклама кампанияси давомида унинг исмидан берухсат фойдаланилгани учун 8,9 миллион доллар миқдорида компенсация пули оладиган бўлди.

«Бугунги ҳукмдан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳеч ким сизнинг исмингиздан тегишли рухсатсиз фойдаланмаслиги лозим», — деди айни вақтда «Шарлотт Хорнетс» баскетбол жамоасига эгалик қилаётган Майкл Жордан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар