20 август, пайшанба куни Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк ва авиасозлар шаҳарчаси оралиғида «Жигули» русумли автомобиль тўнкарилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
Постга илова қилинган расмларда машина ағанаб ётгани, сал нарироқда ўт ўчирувчилар машинаси турганини кўриш мумкин. Бундан «Жигули» ағдарилиб кетгач, ёнғин содир бўлганини тахмин қилиш мумкин.
Постга изоҳ билдирганлар ҳодисадан жабр кўрганлар ҳақида қизиқди, бироқ муаллиф бу ҳақда аниқ маълумот келтира олмади.
Изоҳ (0)