АҚШда икки киши Гавайи университети талабалар ётоқхонасининг 14-қаватидан қулаб тушди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Ерга қулаб тушган йигитлар оғир жароҳат олди. Улар касалхонага етказилганда, шифокорлар улардан бирида ўлим ҳолатини қайд этди.
Полициянинг маълум қилишича, ҳалок бўлган йигит дераза ташқарисидаги токчага чиққан 19 ёшли йигитни қутқаришга уринган. Ўзини деразадан ташлашга уринган йигитнинг ҳам аҳволи оғир эканлиги хабар қилинди.
Таълим муассасаси вакилининг сўзларига қараганда, фожиа иштирокчиларидан ҳеч бири университет талабаси эмас, уларни ётоқхонада яшовчи талаба ўзи билан олиб келган.
Изоҳ (0)