Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик миллиардер, Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодликка даъвогар Дональд Трамп Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергни йирик технологик компаниялардаги иш ўринларини бунга муҳтож америкаликларга эмас, бошқа мамлакатлардан келган мутахассисларга таклиф этишни маъқул кўраётганликда айблади. Бу ҳақда CNNMoney хабар берди.

Фото: BGNEK

Фото: BGNEK

2013 йили Цукерберг АҚШ юқори технологиялар саноатида катта муваффақиятларга эришган муҳожирлар ҳақида ҳам ҳикоя қилувчи Fwd.us сайтига асос солганди. Сайловолди кампанияси чоғида ушбу сайт Америка президентлигига номзод даъвогарларнинг меҳнат муҳожирлиги масаласида қандай фикр билдираётганини доимий тарзда ёритиб бормоқда.

Сайловолди компанияси доирасида Трамп муҳожирлик сиёсатига оид режасини эълон қилди. Ундаги асосий таклифлардан бири H-1B визаси бўйича АҚШда меҳнат қилаётган чет эллик муҳожирлар учун энг кам иш ҳақи миқдорини кўпайтиришдан иборат. Миллиардернинг фикрича, бу Кремний водийсидаги компанияларга мамлакат фуқароларини кўпроқ жалб этиш имконини беради.

Гап шундаки, иш берувчилар аслида H-1B визасига эга чет эллик мутахассисларга АҚШ фуқаролари билан бир хил иш ҳақи тўлаши керак, амалиётда эса улар америкаликларга нисбатан 20—45 % кам маош олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади