Индонезия шарқидаги Папуа провинциясида Trigana Air Service авиакомпаниясига қаршли ATR 42-300 самолёти қулаган жойда қидирув-қутқарув операцияларини ўтказишга ва қурбонларнинг қолдиқларини эвакуация қилишга ноқулай об-ҳаво шароитлари халал бермоқда, деб хабар берди “RIA Novosti”.
Бортида жами 54 киши бўлган самолёт 16 август куни Оксибил шаҳри яқинида, қўнишга 10 дақиқа қолганда тоғ билан тўқнашиб кетган ва натижада самолёт бортида бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси Индонезия фуқаролари эканлиги айтилган.
Бинтанг тумани полицияси раҳбари Юнус Валлининг сўзларига кўра, ҳалокат содир бўлган ҳудудда кўринарлилик даражаси атиги икки метрни ташкил қилмоқда. Шу туфайли вертолётлар учун вақтинчалик қўниш майдончаси қурилиши ҳам қолдирилган. Қуруқликда ҳаракатланаётган қутқарувчилар ҳам тоғ ва қалин ўрмонлар туфайли катта қийинчиликларга дуч келмоқда.
Изоҳ (0)