Хитой шимолидаги Тяньцзинь порт шаҳри омборида юзага келган портлаш қурбонлари сони 104 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».
Хитой Марказий телевидениесининг маълум қилишича, ҳавода заҳарловчи моддаларнинг мавжудлиги фавқулодда ҳодиса жойида ҳарбий қутқарувчиларнинг ишини қийинлаштирмоқда. Ҳавода кимёвий моддаларнинг кучли ҳиди сезилиб, узоқ вақт ҳимоя воситасисиз бўлиш кўз ачишига олиб келиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Тяньцзинда навбатдаги портлашлар оқибатида аввал портлаш қайд этилган омборхонада яна ёнғин юзага келган.
Изоҳ (0)