Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Индонезиянинг Trigana Air Service авиакомпаниясига тегишли ATR йўловчи самолёти 16 август, якшанба куни Индонезия жанубидаги Папуа провинциясидаги тоғ билан тўқнашиб кетиши натижасида ҳалокатга учради, деб хабар қилади «РИА Новости».

Фото: newsru.com

Фото: newsru.com

Самолёт бортида бўлганларнинг ҳаммаси ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинмоқда. Жаяпур шаҳридаги аэропортдан йўлга тушганида, ҳаво кемаси бортида 49 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Олдинроқ Миллий қидирув-қутқарув бошқармаси раҳбари Бамбанг Сулистио самолёт билан алоқа йўқолиб қолганини тасдиқлаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар