«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси сўнгги кунларда ёқилғи қуйиш шохобчаларида пайдо бўлган навбатларни изоҳлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берган.
«Муҳтарам ҳамюртлар! Айни кунларда республикамизнинг айрим ҳудудларидаги, шунингдек пойтахтдаги баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензинга навбатлар кузатилмоқда. Мазкур ҳолат ‘Ўзнефтмаҳсулот’ акциядорлик компаниясига боғлиқ бўлмаган омиллар натижаси ўлароқ юзага келмоқда», — дейилади компания хабарида.
Шундай омиллардан бири сифатида «автобензиннинг нархи ошар экан», – деган шов-шув хабарнинг тарқалгани кўрсатилган. «Шу муносабат билан, яна қайта таъкидлаймизки, яқин келажакда автобензин нархининг оширилиши кутилмаяпти», — дейилган баёнотда.
Изоҳ (0)