«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси «Севилья»га қарши 24 ўйинда майдонга тушди. Месси бу ўйинларда 24 та гол уришга муваффақ бўлган, деб хабар қилади «Uff.uz».
Аргентиналик футболчи бу голларнинг 19 тасини Испания чемпионатида, учтасини Испания Суперкубогида ва яна иккитасини 11 август куни бўлиб ўтган Европа Суперкубоги ўйинида киритган.
Эслатиб ўтамиз, Месси еврокубоклардаги голлари сонини 80 тага етказиб олди ва УЕФА Суперкубоги учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Изоҳ (0)