15 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-юбилей сессияси очилади, деб хабар бермоқда UzDaily. Йиллик умумий мунозаралар 28 сентябрдан 3 августгача давом этади.
Анъанага кўра, 28 сентябрь куни Бош Ассамблея минбарларидан дастлаб Бразилия ва АҚШ президентлари чиқиш қилади. Умумий мунозаралардан олдин БМТ бош котиби ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботни аъзо давлатларга тақдим этади.
Дастлабки рўйхатга кўра, мунозараларнинг илк кунининг биринчи ярмида Польша, Хитой, Иордания, Россия, Корея Республикаси, Эрон, Франция, Қатар, Нидерландия, Қозоғистон, Мексика, Португалия, Мозамбик каби давлатлар раҳбарлари чиқиш қилади. Сентябрь ойида Нью-Йоркда рекорд даражадаги давлат ва ҳукумат раҳбарлари тўпланиши кутилмоқда — ҳозирда ташкилотга аъзо 193 давлатнинг 155 тасидан ариза келиб тушган.
25—27 сентябрь кунлари Бош Ассамблеяда 2015 йилдан кейинги давр учун барқарор ривожланиш бўйича саммит ўтказилади. 27 сентябрь куни саммитда чиқиш қилувчи давлат раҳбарлари орасида Тожикистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия ва Украина президентлари бўлиши айтилган.
Изоҳ (0)